Жаҳоннинг энг кекса кишиси деб айтилган аёл 115 ёшида вафот этди.
Эдна Паркер чоршанба куни Американинг Индиана штатидаги уйида оламдан ўтди.
Гиннес рекордлар китоби билан ҳамкорлик қилувчи геронтологнинг айтишича, марҳума 115 йилу 220 кун умр кўрган.
Эндиликда дунёнинг энг кекса кишиси мақоми Португалияда истиқомат қилаётган 115 ёшли аёлга ўтгани айтилмоқда.