Франция президенти Николя Саркози мамлакат иқтисодини қайта жонлантиришга мўлжалланган 26 миллиард евролик қутқарув режасини ошкор қилди.
Франциянинг Рено (Renault) автомобил ишлаб чиқарувчи йирик корхонасига сафар қилган Николя Саркози ҳукумат режаси мамлакатда ишсизлар сонини қисқартириш ҳамда иқтисодни қайта жонлантиришга қаратилганини таъкидлади.
Айни пайтда¸ ЕИ эълон қилган навбатдаги ҳисоботига кўра, евроҳудудидаги барча 15 давлатда учинчи чорак давомида иқтисодий пасайиш кузатилган.
Ўтган ҳафта Европа комиссияси глобал молиявий бўҳрондан жиддий зарар кўрган Европа иқтисодиётини жонлантириш, жумладан, қўшимча қиймат солиғини қисқартириш ҳамда Европа Марказий банки устама фоиз миқдорини камайтириш режасини ошкор қилган эди