Британия компанияси Россиянинг энг оммабоп “odnoklassniki.ru” интернет сайти эгасини судга берди.
Алберт Попковга қарашли “odnoklassniki”, яъни синфдошлар ижтимоий тармоғидан бугунги кунда 25 миллион одам фойдаланади.
Қароргоҳи Лондонда жойлашган “i-CD” компанияси Попковни синфдошлар ғоясини ўғирлаганликда айбламоқда. Гап шундаки, Алберт Попков бу лойиҳани “i-CD” компаниясидан бўшаб кетиши биланоқ бошлаб юборганди.
“i-CD” директори Алистар Кроуфорд синфдошлар ғояси аслида ўзининг компаниясида пишиб етилганини даъво қилмоқда.