Кишинев Приднестровьени қайтармоқчи

Финляндия пойтахти Ҳельсинкида ЕХҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви давом этмоқда.

Учрашувнинг иккинчи кунида чиқиш қилган Молдова ташқи ишлар вазири Андрей Стратан Россия қўшинларининг ҳеч қандай талабсиз Приднестровье ҳудудидан чиқарилиши лозимлигини таъкидлади.

Ушбу учрашувда иштирок этаётган АҚШ Давлат котиби ўринбосари Уильям Бёрнс Россия қўшинларининг Молдова ва Грузия ҳудудларидаги ҳозирлиги Европа учун ташвиш туғдираётганини маълум қилди.

Ҳозирда Приднестровьеда Россиянинг мингга яқин аскари жойлаштирилган.

Россияпараст маҳаллий айирмачилар 1990 йилги қисқа муддатли урушдан сўнг Молдовадан ўз мустақиллигини эълон қилган эди.