10 декабр - инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 60 йиллиги кенг нишонланган куни Мўътабар Тожибоева Франциянинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий мукофотига сазовор бўлди.
“Озодлик¸ тенглик¸ бирдамлик” деб номланувчи мукофотни ўзбек ҳуқуқ ҳимоячисига, баъзи хабарларга кўра¸ Франция бош вазири Франсуа Фион топширган. Франциянинг олий мукофотини топшириш маросими бу йил инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 60 йиллик кунида ўтказилмоқда.
Мўътабар опа мукофот топшириш маросимида банд бўлгани боис у киши билан боғланиш имкони бўлмади. Айни пайтда ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоллари ва халқаро ташкилотлар вакиллари Мўътабар опани мукофот билан қутламоқдалар.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов Мўътабар Тожибоева бу мукофотга жуда муносиб номзод эканини айтади.
- Умумжаҳон декларациясининг 60 йиллиги муносабати билан, авваламбор, Ўзбекистондаги ҳамма ҳуқуқ ҳимоячиларини табриклайман. Мўътабар Тожибоевани берилган Франциянинг олий мукофоти билан табриклаб¸ унга соғ-саломатлик¸ ишларида катта ривож тилаб қоламан, - деди Суръат Икромов.
Ҳюман Райтс Уотч халқаро ташкилотининг Берлин қароргоҳи раҳбари Мариана Ҳюаген ҳам Франция ҳукуматининг бу мукофотни ўзбек фаолига бериш қарори тўғри бўлганини қайд этади.
- Ҳюман Райтс Уотч Мўътабар Тожибоевани бу мукофот билан табриклайди. У жуда жасур инсон ҳуқуқлари фаолидир ва бу мукофотга лойиқдир. Унинг эсон-омон Ўзбекистонга қайтиб бориши ва Ўзбекистон расмийлари унга тегишли ҳурмат кўрсатишларига умид қилиб қоламиз¸ - дейди Ҳюман Райтс Уотч вакили.
Суръат Икромов Франция ҳукумати мукофотининг ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячисига берилиши мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятига халқаро ҳамжамият томонидан кўрсатилаëтган эътибор рамзи эканини таъкидлайди.
- Бу шуни англатадики¸ ўша демократик давлатлар¸ бутун дунëдаги халқаро ташкилотлар Ўзбекистондаги аҳволни билаяпти¸ тушунаяпти. Мен шунинг учун ҳам жуда хурсандман. Масалан, биронта ҳуқуқ ҳимоячисига қандайдир мукофот берилса¸ буни ҳукумат раҳбарлари катта эътиборга олиши керак. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари борасидаги аҳволни тузатиб, ислоҳотларни бошлаш керак. Мен ўзбек ҳукумати буни эътиборга олиб¸ қандайдир ҳаракат қилади деб умид қиламан¸ - дейди Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов.
Франциянинг “Озодлик¸ тенглик¸ бирдамлик” мукофоти 20 йилдан бери дунëнинг мамлакат ва миллатидан қатъий назар инсон ҳуқуқлари учун курашда жасорат кўрсатган ва жиддий натижаларга эришган кишиларга топшириб келинмоқда.
Мукофотнинг кимга берилиши инсон ҳуқуқлари бўйича Франция кенгаши томонидан аниқланади. Бу мукофотни олганлар орасида бу йил Андижон воқеалари сабаб ҳукуматни танқид қилгани учун икки йилу саккиз ой давомида сиëсий маҳбус сифатида қамоқда ўтириб чиққан ҳуқуқ ҳиомоячиси Мўътабар Тожибоева ҳам бўлди.
Аммо инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси нишонланаëтган айни кунларда ўнлаб сиëсий маҳбуслар ва минглаб диний эътиқоди учун қамалганлар Ўзбекистон қамоқларида қолмоқда.
Франция республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича олий мукофотига сазовор бўлган Мўътабар Тожибоева мукофот топшириш маросимидан сўнг Озодлик радиосининг жонли эфирига интервью берди.
Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Франция ташқи ишлар вазирлигининг алоҳида йиғилишлар ўтказиладиган залида бўлиб ўтган мукофот топшириш маросимида сўзга чиққанлигини айтар экан¸ келажакдаги режалари билан ҳам ўртоқлашди.
Озодлик: Мўътабар опа мукофотлар муборак бўлсин. Мукофотни топшириш маросими қандай бўлди ва уни ким сизга топширди?
Мўътабар Тожибоева: Мукофотни топшириш жараëни ташқи ишлар вазирлигининг алоҳида йиғилишлар ўтказиладиган залида бўлиб ўтди. Франциянинг инсон ҳуқуқлари бўйича вазири бу мукофотни топширди. Бу мукофот айнан Мўътабар Тожибоевага эмас¸ “Ўтюраклар” клуби номли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотига берилган мукофотдир. Бу билан мен жуда ҳам фахрланаман.
Озодлик: Мўътабар опа¸ маросимда Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятига оид қандай фикрлар айтилди? Сиз ўзингиз қилган чиқишингизда халқаро ҳамжамиятга қанақа муждалар юбордингиз?
Мўътабар Тожибоева: Мукофот инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича бешта ташкилотга берилди. Шулардан иккинчи бўлиб мени таклиф қилишди ва бу ерда Франция давлатининг раҳбарлари¸ бундан ташқари миллий комиссия раиси мукофот топширилишидан олдин сўзга чиқиб¸ Ўзбекистон ҳақида¸ Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти ҳақида тўхталишди.
Мен ўз тайëрлаган нутқимда айнан Ўзбекистондаги вазият оғирлигича қолаëтгани¸ бугунги кунда қийноқларга солинаëтган инсонларнинг кўплиги¸ шундай бўлишига қарамасдан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ўз фаолиятларини¸ ҳаëтларини хавф остига қўйиб бўлса ҳам¸ давом эттиришаëтганини айтдим.
Бундан ташқари айнан мана шу мукофот олганим билан “Ўзбекистон фуқаролик жамияти” деб номланган инсонпарварлик фонди ташкил қилишга қарор қилганимни айтдим. Мана шу фонд айнан фуқаролик жамияти фаоллари ва уларнинг оила аъзолари¸ уларнинг яқинларига кўмак берувчи фондга айланишини¸ бу фонд келажакда бугунги кундаги нуфузли фондлар қаторидан ўрин олишини хоҳлашимни айтдим.