Буш ҳамлакор журналистдан хафа эмас

Оқ уй матбуот хизмати АҚШ президенти Жорж Буш унга пойабзал билан ҳужум қилган мухбирдан “хафа эмас”лигини баён қилди. Оқ уй матбуот вакили Дана Перино журналист Мунтадҳар ал-Зайдийни жазолаш лозимми, йўқми - Ироқ ҳукумати ҳал қилиши лозим, дея таъкидлади.

Айни пайтда, Ироқ адлия вазирлиги Бушга қарата поайбзалини отган журналист суд томонидан сўроқ қилинганини маълум қилди. Вазирлик матбуот вакили Абдул Саттор Бирқадрга кўра, журналистга президентга ҳужум қилиш айби қўйилмоқда.

Ал-Зайдий якшанба кунги воқеадан бери ҳибсда қолмоқда.

Президент Бушга пойабзали билан ҳужум қилган ал-Зайдий араб мамлакатларида халқ қаҳрамонига айланди ва душанба куни унинг озод қилинишини талаб қилиб минглаб одамлар кўчаларга чиқди.