Зимбабве: вабо минг киши ёстиғини қуритди

БМТга кўра, Зимбабведа вободан нобуд бўлган фуқаролар сони мингга етиб, эпидемия тезлик билан тарқалиб бормоқда.

БМТ мутахассисларининг билдиришича, шу кунгача вабодан 1111 киши нобуд бўлиб, 20 мингдан зиёд киши бу касаликни юқтирган.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, вабонинг тезлик билан катта ҳудудларга тарқалишига ичимлик сувининг етишмовчилиги ҳамда санитария қоидаларига риоя қилинмаётганлиги сабаб бўлмоқда.