Ироқлик ҳакам АҚШ президентига пойафзал улоқтирган журналист мазкур ҳодисадан сўнг калтаклангани тўғрисида маълум қилди.
Ўтган ҳафта Бағдоддаги матбуот анжумани чоғида рўй берган ҳодисани тафтиш қилаётган ҳакам сўзларига кўра, судга Мунтадҳир ал-Заидийнинг калтаклангани юзасидан шикоят аризаси тушган ҳамда айни пайтда расмийлар ўша куни ёзиб олинган видео ёрдамида журналистни калтаклаган шахсларни аниқлашга уринмоқда.
АҚШ раҳбарига иккала пой туфлисини улоқтиргандан сўнг Мунтадҳир ал-Заидий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қуршовга олиниб, зудлик билан матбуот анжумани ўтказилаётган хонадан олиб чиқилган эди.
Пайшанба куни журналист Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликийдан кечирим сўраб, ўзини авф этишни сўради.