Москвада милиция ходимлари томонидан пойтахт аэропортларидан бирида портлаш содир этилиши ҳақида ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига хабар берган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.Бу ҳақда Interfax ахборот агентлиги Москва милициясидаги манбага таянган ҳолда хабар тарқатган.
-Милиция ходимлари тезкор қидирув амалиёти натижасида ҳеч қаерда ишламайдиган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олдилар. У 27 декабр куни соат 23 дан 10 дақиқа ўтганида “02” телефони орқали Москва ички ишлар бошқармаси навбатчисига телефон қилиб ўзининг жанггари эканини ва тез орада Шереметево-1 аэропортида портлаш содир этилишини айтган, -деб билдирган Interfax агентлигига Москва милициясидаги манба.
Унинг сўзларига кўра, айни пайтда Ўзбекистон фуқаросига нисбатан Россия жиноят кодексининг 207 моддаси, яъни террорчилик ҳаракати содир этилиши ҳақида ёлғон маълумот бериш айби билан жиноят иши очилган.