Афғонистонда зўравонликлар кўлами ортган

АҚШнинг Афғонистондаги элчиси Вилиям Вудга кўра, Афғонистонда одам ўғирлаш ва портлашлар содир этиш кўлами 2008 йилда икки баробарга ортган.

АҚШ расмийсининг билдиришича, жорий йил давомида 300 та одам ўғирлаш ва икки мингдан зиёд портлаш содир этиш ҳолати кузатилган.

- Бироқ 2008 йилда мамлакатда наркотик моддалари ишлаб чиқаришни бартараф этиш, жумладан, кўкнори экинзорларини йўқ қилиш уринишлари самара берди, - дея қўшимча қилди АҚШнинг Афғонистондаги элчиси Вилиям Вуд.