Миср Ғазо билан чегарани ёпиқ сақламоқчи

Миср президенти Ҳусни Муборак Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Ғазо минтақасида ҳокимиятни қайта қўлга киритмагунича Миср Ғазо билан ўз чегараларини ёпиқ ҳолда сақлаши тўғрисида маълум қилди.

- Маҳмуд Аббос ва ЕИ кузатувчилари рухсатисиз чегараларнинг очилиши радикал руҳдаги жангариларнинг Ғазо минтақасига ўтишига хизмат қилади, - дея қўшимча қилди Миср президенти.