Толиблар муҳим пунктдан айрилди

Афғонистондаги Британия қўшинлари 18 кунлик амалиётлардан сўнг Ҳилманд вилоятида толибон жангариларининг муҳим таянч пунктини қўлга киритди.

Буюк Британия Мудофаа вазирлигига кўра, бу амалиётлар давомида толибоннинг 100га яқин жангариси ва британиялик беш ҳарбий нобуд бўлган.

Маълум бўлишича, жангариларга қарши қаратилган ушбу амалиётларда 1500 нафар ҳарбий иштирок этган.