Хабарларга кўра, АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обама собиқ президент Клинтон даврида Оқ уй маъмурияти раҳбари бўлган Леон Панеттани Марказий Разведка Бошқармаси директорлигига номзод қилиб кўрсатган.
Панеттанинг разведка ишларида тажрибаси йўқ ва унинг номзоди маъқулланса, бу лавозимга кутилмаган тайинлов бўлиши айтилмоқда.
Калифорниялик конгрессмен Панетта Бошқарув ва бюджет идорасига раҳбарлик қилган. У 2006 йилда Ироқдаги уруш тактикасини ўзгартиришга оид тавсияларни ишлаб чиққан Ироқ тадқиқот гуруҳига аъзо ҳам бўлган.