Чодирхаëлнинг “Таниш қўшиқлар” деб номланган саҳифаси халқ оғзига тушган ана шундай қўшиқлардан яна бирига бағишланади.
Бугунги саҳифамиз 1978 йилда экранга чиқарилган “Шум бола” фильмидаги “Дарë тошқин” қўшиғига бағишланади.
Дарë тошқин, сувлар салқин ўтолмайманей,
Отим ориқ манзилимга етолмайманей,
Отгинамни ориқ қилган шу майда тошей,
Рангинамни сариқ қилган шу қалам қошей.
Сиз бу қўшиқнинг бу қадар эл қулоғига ëқишини ўйлаганмидингиз ўшанда? “Шум бола” фильмида бош ролни ўйнаган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурайим Абдуваҳобовга берган илк саволимиз шу бўлди.
Абдурайим Абдуваҳобов: Йўқ¸ ўзи кинони ҳам бунақа машҳур бўлади деб ўйламаганман. Бола бўлганманда у пайтда мен.
Озодлик: Кинода машҳур бўлганингиз тўғри гап. Лекин ўша қўшиқ халқнинг қалбига кириб бордида. Одамлар бугунгача шу қўшиқни сиздан тўйларда сўрашса керак.
Абдурайим Абдуваҳобов: Нафақат тўйларда кўпроқ учрашувларда сўрашади. Ўзингиз айтганмисиз деб савол-жавоб бўладию.
Озодлик: Ростдан ҳам ўзингиз айтганмисиз?
Абдурайим Абдуваҳобов: Ҳа¸ ўзим айтганман.
Озодлик: Ғафур Ғулом ëзган асарда бу шеър йўқ. Бу режиссëрнинг ëзгани бўлса керак.
Абдурайим Абдуваҳобов: Йўқ¸ бу халқ сўзи¸ халқ мусиқаси. Буни отда кетаëтганда¸ “Шум бола” фильмида шум болани сувдан ўтказиб қўйган пайтда Ўзбекистон халқ артисти Саъдихон Табибуллаев айтган.
Ўша одам айтаëтганда шум бола бу қўшиқни ëдлаб олади. Бу халқ сўзи¸ халқ куйи бўлгани учун ҳам халқчил бўлди шекилли.
Мен аввало бу қўшиқнинг эл оғзида хиргойи бўлганидан жуда хурсандман. Мен ўзим ҳозир қойил қолиб ўтирибман. Бу менга жуда катта баҳо.
Озодлик: Мана шу фильм суратга олинган пайтда Ўзбекистонда клип деган тушунча йўқ эди. Қўшиқ фонидаги тасвирлар алмашинуви ўша пайтда одамларда клип тасаввуриини ҳосил қилди.
Абдурайим Абдуваҳобов: Албатта бу клипдай кетган. Сабаби ўша қўшиқнинг ичида Қоравойнинг онаси¸ синглиси¸ укасига қарамасдан тупроқ босиб ўтиб кетиши қўшиқнинг маъносини беради.
Шум боланинг онасини ташлаб қочиб кетгани қўшиқнинг ичида ўтади. Биз хаëлда кечаëтган нарсани клип сифатида кўрамиз.
Озодлик: Кино комедия жанрида суратга олинган. Лекин мана шу қўшиқ фильмга ғамгин нота беради. Одамнинг йиғлагиси келадида.
Абдурайим Абдуваҳобов: Ўзи “Шум бола” асари комедия деб ëзилмаган. Бу мелодрама жанри. Бир хил жойлари кулгили бўлиши мумкин. Ғафур Ғулом бир бола билан ҳаëтнинг оғирлигини кўрсатиб берган. Бу ҳеч бир жойда комедия деб ëзилган эмас.
Озодлик: Ўша қўшиқ тахминан икки минутлик жой олади. Мана шу нарсанинг шу бугунги кунгача одамлар қалбида туришининг сабаби нимада?
Абдурайим Абдуваҳобов: Биринчидан¸ менинг ўзим ижро этганлигим ва иккинчидан кинонинг бошқа ҳеч бир жойида қўшиқ айтилмайди. Кино учун ëзилган мусиқалар бўлиши мумкин¸ лекин қўшиқ айтилмаган.
Яна бир-икки жойида бор¸ лекин менимча¸ қаҳрамоннинг ўзининг куйлаганига эътибор берилган. Бу қанақадир айтганингиздай ғамгин тус беради.
Озодлик: Биров ўша пайтда сизга мусиқадан сабоқ бердими?
Абдурайим Абдуваҳобов: Йўқ. Ўша ота айтиб ўтган йўналишни ўрганганмиз. Энди у пайтда овозлар ривожланмаган бўлган.
Озодлик: Ўзи ўша пайтдаги овоз яхши ҳисобланади¸ овоз кейин бузилади.
Абдурайим Абдуваҳобов: Тўғри¸ 14 ëшдан кейин бузилиб кетади.
Озодлик: Овоз бераëтган пайтда сизга “Бунақа қилиб айтгин¸ унақа қилиб айтгин” деган маслаҳатлар берилганми?
Абдурайим Абдуваҳобов: Йўқ. Кинода қандай айтган бўлсанг¸ шундай айтгин дейишган. Бўлмаса овоз тушмас эди.
Шуҳрат Аббосов сценарийси асосида киночи Дамир Салимов суратга олган бу фильмга бастакор Румил Вилданов мусиқа басталаган.
Бангихона ичидаги таряк ҳидини эслатувчи бир тароват бор бу мусиқаларда. Удми ë чилтор¸ хуллас шарқона инжа бир соз ноласи.
Боз устига мунг ва кадар. 13 яшар Абдурайим Абдуваҳобов ижросидаги қўшиқ эса бу ғамгинликни янада чуқурлаштиради.
Абдурайим Абдуваҳобов: Ҳозир турғунлик давридан бу ëққа кўчган бўлсак¸ мустақиллигимизга 16-17 йил бўлаëтган бўлса ҳам барибир томошабин бу фильмга ўзининг баҳосини бериб келаяпти.
Бўлмаса бу турғунлик маҳсулотию. Буни Москва буюртма қилган. Қанча жойларини кесиб ташлаган.
Озодлик: Қаерини кесиб ташлаган?
Абдурайим Абдуваҳобов: Сойиб ака билан тоғора савдолашадиган жойларим бор эди. Ўрдадаги кўприк бор. “Здраствуйте” дейди. “Куда идëш” деса¸ “Домой” дейди. Ўша Ўрданинг кўприги шу.
Ўрданинг у ëғида руслар¸ бу ëғида ўзбеклар яшаган. Шунақа жойларини олиб ташлашган. Бу олдин Москванинг цензурасидан ўтган.
Фильм 1976 йилда суратга олиниб¸ у ëққа тақдим қилинган бўлса¸ эфирга 1978 йилда чиққан.
Мен кинорежиссëримиз Дамир ака Салимовга яна бир марта ўз миннатдорчилигимни айтишим керак. У киши актëрларни жуда яхши танлай билган. Операторимиз Темур Қаюмов. Булар иккаласи ҳам жуда кучли одамлар.
Фильмнинг барҳаëтлиги асарнинг жуда ҳам яхши ëзилганлиги билан боғлиқ. Агар асар яхши бўлса¸ хоҳ спектакл қилинг¸ хоҳ кино қилинг томошабин уни кўради.
Шум бола ҳақида олдин ҳам ҳамманинг ўз таассуроти бўлган¸ ҳозир ҳам бор. Ҳамманинг ўзининг шум боласи бор.
Бизлар 1968 йилда Хайрулла акам ўйнаган "Шум бола"ни кўрганмиз. Бу телевизион спектаклда жуда ҳам кўп актëрларимиз иштирок этган.
Дарë тошқин, сувлар салқин ўтолмайманeй¸
Отим ориқ манзилимга етолмайманeй¸
Отгинамни ориқ қилган шу майда тошeй¸
Рангинамни сариқ қилган шу қалам қош eй.
Дарëларнинг ул юзида уйларингизeй¸
Оқарибон кўринади бўйларингизeй¸
Ипакмиди, атласмиди кийганингизeй¸
Бизлардан ҳам ортиқмиди суйганингизeй.