Косовода серблар норозилик тадбири ўтказди

Косовода маҳаллий серблар албанлардан иборат хавфсизлик хизмати ташкил этилишига қарши норозилик акцияси ўтказди.

Намойишчиларнинг билдиришича, 2500 кишилик Косово хавфсизлик кучлари этник сербларни таҳқирлаши мумкин.

Ташкил этилиши кутилаётган хавфсизлик кучлари сафида 90- йиллар бошида Сербия урушида иштирок этган жангчиларнинг ҳам борлиги айтилмоқда.