АҚШ президенти Обама Индиана штатига қилган сафари давомида иқтисодни қутқариш ҳақида гапирди.
Элхарт шаҳрида тўпланган америкаликлар олдида қилган чиқишида Обама ишсизлар сони кўпаяётган вазиятда америкаликларнинг “қайсарлик ва баҳс қилиш”га вақти йўқлигини таъкидлади.
АҚШ президенти Конгресснинг у таклиф қилган иқтисодий қутқарув режасини қабул қилишни пайсалга солаётганини назарда тутиб гапирди.
- Иқтисодни қутқариш режаси мукаммал эмас, лекин унинг ҳажми энг тўғри, у тўғри тузилган. Бошқача қилиб айтганда, унда иш жойларини яратиш орқали иқтисодимизни жонлантириб, уни XXI аср иқтисодига айлантириши мумкин бўлган устивор йўналишлар тўғри белгиланган, деди Обама.
10 феврал куни АҚШ Сенатининг 800 миллиард долларлик режани овозга қўйиши кутилмоқда.