Чавес референдумда ғалаба қозонди


Венесуэлада ўтказилган референдумда мамлакат фуқаролари бир кишининг икки муддатдан ортиқ президент этиб сайланишига қўйилган таъқиқни бекор қилиш учун овоз бердилар.


Марказий сайлов комиссияси тарқатган маълумотга кўра, овоз берувчилардан қарийб 54 фоизи мамлакат конституциясига ўзгартишлар киришга оид президент Уго Чавес таклифини қўллаб-қувватлаган.


Қарийб 10 йилдан буён Венесуэлани бошқариб келаётган Уго Чавес мамлакатда амалга оширилаётган социалистик инқилобни ниҳоясига етказиш учун ўзига қўшимча муддат кераклигини таъкидлаб келаётган эди.


Айни пайтда¸ Венесуэла мухолифати референдум натижалари мамлакатни диктатурага етаклаши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.