НАТО Покистон раҳбариятини ўз ҳудудида толибон жангариларига бошпана бериш оқибатларидан огоҳлантирди.
НАТОнинг мазкур баёноти Покистон ҳукуматининг Свот водийси ва Малакон минтақасида Исломий шариат қонунларини жорий этиш борасида толиблар билан келишувга эришгани ортидан эълон қилинди.
НАТО матбуот вакили Жеймс Аппатурай эришилган келишув альянс хавотирларига сабаб бўлаётганини очиқ баëн қилди.
Покистон ҳукумати эса шарият қонунларининг жорий этилиши минтақадаги жангариларни жиловлашга хизмат қилажагини таъкидламоқда.