Обама қутқарув режасини имзолади

АҚШ президенти Барак Обама конгресс томонидан тасдиқланган мамлакат иқтисодиётини бўҳрондан қутқариш ҳақидаги ҳужжатни имзолади.

- Мен бугун имзолайдиган Американинг Қайта тиклаш ва реинвестиция акти январь ойида эълон қилганим принципларга жавоб берадиган, мамлакатимиз тарихида иқтисодиёт ривожига туртки бериш борасида ишлаб чиқилган кенг қамровли дастурдир, деди АҚШ раҳбари.

Денвер шаҳрида имзоланган 787 миллиард долларлик ушбу дастурдан мақсад иқтисодий бўҳрон пайтида мамлакатда уч ярим миллион иш жойини сақлаб қолиш ва янги иш жойлари яратишдан иборат.