АҚШ Қирғизистоннинг Манас базасидан фойдаланишни давом эттириш учун ижара ҳақини кўпроқ тўлаш масаласини кўриб чиқиши мумкин.
НАТО Мудофаа вазирларининг Краковдаги йиғилишида қатнашаётган АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс шундай баёнот берди. Гейтсга кўра, томонлар бу борада музокарани давом эттириши мумкин.
19 февраль куни Қирғизистон парламенти Афғонистондаги Америка ҳарбийларга зарурий таъминот етказишда АҚШ ҳарбийлари фойдаланиб келган Манас ҳаво базасини ёпиш ҳақидаги ҳукумат қарорини маъқуллаган эди.
Агар ҳужжатга президент Қурмонбек Бакиев қўл қўйса, АҚШ ҳарбийлари 180 кун ичида Манасни тарк этиши керак бўлади.
Қирғизистон расмийлари Манас базаси ёпилишини америкаликлар ижара учун кам ҳақ тўланаётгани билан изоҳлаган.