НАТО йиғини давом этмоқда

Польшанинг Краков шаҳрида НАТОга аъзо давлат Мудофаа вазирларининг учрашуви давом этмоқда.


НАТО Мудофаа вазирлари бугунги якуний учрашувда халқаро альянсни қайта ислоҳ қилиш масаласини муҳокама қиладилар.


Бундан ташқари вазирлар НАТОга аъзо бўлиш уринишларини давом эттириб келаётган Украина ва Грузия расмийлари билан ҳам учрашадилар.


НАТОга аъзо 26 давлат Мудофаа вазирларининг пайшанба кунги учрашувида асосий диққат-эътибор Афғонистондаги урушга қаратилди.


АҚШ ўз иттифоқчиларини Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юборишга чақирди.


Бироқ НАТОнинг айрим давлатлари ҳозирча Афғонистонга қўшимча ҳарбий юбориш борасида сукут сақламоқдалар.