Ўшда божхона хизмати ходимининг қалбаки ҳужжати билан қирғиз -ўзбек чегарасида одамларни қўрқитиб пул ундираётган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.
Ўш вилоят Қорасув туман ички ишлар бошқармаси тарқатган маълумотга кўра, Ўзбекистон Республикаси Андижон вилояти Хўжаобод туманида истиқомат қилувчи, 1966 йилда туғилган Мамасоли Режабов жиноят устида қўлга олинган.
Унга нисбатан жиноят кодексининг 350 моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
- Бу шахс одамларни “Биз божхона хизмати контрабанда бўлими ходимларимиз”, деб қўрқитган ва пул талаб қилган. Бу товламачидан жабр кўрганлар бўлса, Ўш вилоят Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилишсин,- деди Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси бош нозири Марат Матикеев.