АI Исроил ва Ҳамас ҳаракатларини қоралади

Amnesty International - Халқаро амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти Исроил ҳукумати ва Ҳамас ташкилотини яқинда бўлиб ўтган ўзаро ҳарбий можаро чоғида уруш жиноятлари содир этганликда айблади.


Қароргоҳи Лондонда жойлашган ташкилотнинг таъкидича, ҳар иккала томоннинг хориждан келтирилган қуроллар ёрдамида фуқароларни нишонга олганини исботловчи далиллар мавжуд.


Ҳисобот муаллифлари БМТ Хавфсизлик кенгашини Исроил ва Ҳамасга нисбатан қурол эмбаргоси жорий этишга чақирди.


Бундан ташқари¸ Исроил Ғазодаги ҳарбий амалиётлар чоғида фаластинликларга қарши кимёвий бомбалар қўллаганликда, Ҳамас эса Исроил ҳудудини ракеталардан нишонга олганликда айбланмоқда.