Медведевга ишонч ёрлиғи топширилди

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Илҳом Неъматов Россия президенти Дмитрий Медведевга ишонч ёрлиғини топширди, дея хабар қилади “Жаҳон” ахборот агентлиги.

Хабарда айтилишича, маросим чоғида президент Медведев Россия билан Ўзбекистон муносабатларининг стратегик шериклик ва иттифоқчилик тамойилларига асосланишини қайд этган.

Шунингдек, Россия Федерацияси раҳбари жорий йил январ ойида Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи чоғида ўзаро муносабатлар юксак салоҳиятга эга бўлиб, икки томон ҳам уларни жадал ва ҳар томонлама ривожлантиришга тайёр эканига яна бир бор ишонч ҳосил қилганини таъкидлаган.