Аббос ва Клинтон Эрон аралашувига қарши

Фаластин мухториятининг президенти Маҳмуд Аббос ҳамда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Эронни фаластинликлар ишларига аралашмасликка чақирди.

Чоршанба куни Клинтон ва Аббос Ғарбий соҳилдаги Рамаллоҳ шаҳрида учрашди.

Уларнинг баёноти Эроннинг диний раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаининг дунё мусулмонларини Исроилга қарши урушда фаластинликларга елкадош бўлишга чақириғига жавоб тариқасида янгради.