Газпром ширкати Украинанинг Нафтогаз миллий компанияси Россия олдидаги барча қарзларини тўлаб бўлганини эълон қилди.
Нафтогаз компанияси феврал ойи учун тўпланиб қолган 360 миллион доллар қарзини Россияга тўлаганини маълум қилгандан сўнг, Газпром ушбу маълумотларни расман тасдиқлади.
Бундан бир оз аввал Россия бош вазири Владимир Путин¸ агар Украина шанба кунга қадар феврал ойи гази учун Россия олдидаги қарзини тўламаса, бу давлатга газ узатиш яна тўхтатилишидан огоҳлантирди.
Россия ўз газининг кўп қисмини айнан Украина орқали Европа давлатларига экспорт қилади.
Йил бошида Россия ва Украина ўртасида юзага чиққан газ можароси туфайли Европанинг кўпгина давлатлари қишнинг совуқ кунларида газсиз қолди.