Ўзбек матбуотини¸ ҳукумат мажбурламаса деярли ҳеч ким ўқимаслигини тан олган расмий Тошкент¸ буйруқбозлик усули билан маҳаллий журналистлар фаолиятини жадаллаштиришга уринмоқда.
Uzmetronom.com интернет газетасининг хабар беришича¸ шанба куни мамлакат асосий газеталари бош муҳаррирлари миллий матбуот марказига чақиртирилиб, Миллий хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари Муиджон Тоҳирий, давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов, бош вазир ўринбосарлари Абдулла Орипов ва Рустам Қосимовлардан дашном эшитдилар.
Ҳукумат вакиллари газеталар тиражининг кўтарилмаётгани борасида эътироз билдириб, вазиятни ўзгартириш мавриди келганини англатишга ҳаракат қилган.
Йиғин тафсилотлари ҳақда хабар қилган www.uzmetronom.com интернет сайтининг ёзишича¸ МХХ раиси ўринбосари Муиджон Тоҳирий марказий газеталарда ишловчи айрим журналистларнинг шантаж ва таъмагирлик билан шуғулланаётганидан бош муҳаррирларни огоҳлантирган.
Хабарларга кўра, ўтган йил давомида фермер ва тадбиркорларни уларга қарши танқидий мақола ёзиш билан қўрқитиб пул талаб қилган бир неча журналист жиноий жавобгарликка тортилган.
Тошкентлик мустақил журналист Сергей Ежков масаланинг ҳукумат аъзолари томонидан бундай кескин қўйилиши илк бор кузатилаётганини айтар экан, кўпчилик маҳаллий мухбирлар учун товламачилик ва порахўрлик асосий даромад манбаига айланганини тасдиқлайди.
- Улар ҳамманинг жонига тегиб бўлди. Вилоятларга келишса¸ фермерлар, тадбиркорлар улардан яширинади. Мен вилоятларга чиқадиган журналистлар билан гаплашгандим.
Ойлигингиз кулгулику, нима қиласизлар ишлаб десам, э ака биз хизмат сафарларига чиқамизку, ўша ердан пул тушади-да, дейишади¸ дейди Ежков.
“Халқ сўзи” газетасини мисол тариқасида келтирган МХХ мулозими¸ айтилишича¸ 27 миллион аҳоли учун газета тиражи 50 мингдан ошмаслигини қайд этиб ўтган. Марказий газеталарга одамларнинг қизиши йилдан йилга сўниб бораётгани уларнинг халқ муаммоларини деярли акс эттирмай қўйгани билан боғлиқлиги ҳам айтилган.
Маҳаллий журналист Нарзилло Охунжонов Ўзбекистон ичкарисидаги журналистларга журъат этишмаётганини эътироф этади.
- Тўғрисини айтиш керак¸ баъзи матбуот нашрлари оммага жуда яқинлаша олаяпти¸ деб айтиб бўлмайди. Баъзи бош муҳаррирлар чўчишади-да. Қўрқув борми¸ бир журъат йўқ. Бюрократ¸ мансабпарастлар ўтирипти.
Мустақил бўлганимизга ҳам 18 йил бўлаяпти. Дадилроқ ишлаш пайти келди¸ менимча. Қачонгача очиқроқ гапирмасдан¸ фақат сийқаси чиққан масалаларни гапиравериб¸ одамларнинг меъдасига тегамиз¸ дейди Нарзилло Охунжонов.
Ўтган ҳафта оммавий ахборот воситалари вакиллари Олий Мажлис биносига ҳам чақиртирилган ва бу йиғилишда ҳам уларнинг фаолиятини бошқатдан кўриб чиқиш мавриди келгани таъкидланган.
Олий Мажлисининг Ахборот ва коммуникация технологиялари қўмитаси раиси Хуршид Дўстмуҳаммад Озодлик радиосига бу каби тадбирлар тез-тез ўтказилишини айтади.
Хуршид Дўстмуҳаммад: Кўп бўладию¸ фақат ўтган ҳафта эмас¸ аввал ҳам бўлган. Кейин ҳам бўлади.
Озодлик: Маҳллий ахборот воситалари фаолиятини яхшилаш учун нима қилиш керак?
Хуршид Дўстмуҳаммад: Яхшилаш учун¸ яхши ëзиш керак.
Озодлик: Силжиш бўлармикин? Бунақа мажлислар аввал ҳам бўлган¸ деяпсиз.
- Энди мажлисда яхши бўлиб қолмайди. Мажлисдан эшитиб¸ ўзига хулоса чиқарган одам яхши ëзади¸ дейди депутат Хуршид Дўстмуҳаммад.
Журналист Сергей Ежков фикрича, бугунги кунда ҳукуматнинг ўзи маълум чегаралар доирасида бўлса ҳам¸ матбуотнинг фаолроқ бўлишидан манфаатдордир.
- Ҳукумат матбуотнинг одамларни хавотирга солаётган айрим нарсалар ҳақида гапиришидан манфаатдордир. Очиғи, маҳаллий газеталар айрим муаммоларни ёритиб турса, дейлик Озодлик радиосини камроқ одам эшитган бўларди¸ дейди Ежков.
Миллий хавфсизлик хизмати ёрдамида матбуотни жадаллаштиришга ҳаракат қилинаётгани Ўзбекистонда авторитаризм ва маъмурий буйруқбозликнинг яна бир кўринишидир¸ дейди Москвадаги Экстремал журналистика маркази раҳбари Олег Панфилов.
- Маҳбусларни озод бўлишга даъват этиш билан баробардир бу. Журналистика сифатини ошириш ҳақида гап борса¸ бунинг учун шарт-шароит яратилиши керак. Буйруқбозлик усуллари билан эса журналистикани жадаллаштириб бўлмайди¸ дейди Олег Панфилов.