Ўтган йил охирида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятини кўриб чиққан Женевадаги БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши куни-кеча бу хусусда билдирилган тавсия ва эътирозларга хулоса ясади.
20 март куни Женевада даврий ҳисобот натижалари юзасидан маъруза қилган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари миллий маркази раҳбари Акмал Саидов бугунги шароитда Ўзбекистон ҳукуматининг бутун сиёсати жаҳон молиявий бўҳрони сабабли аҳолининг турмуш даражасини сақлаб қолишга қаратилганини таъкидлади. Саидовга кўра, нормал турмуш даражаси инсон ҳуқуқларининг асосидир.
БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг ишчи гуруҳи ушбу ҳисобот бўйича қилинган ишлар сарҳисобини қилар экан, кўплаб тўсқинликларга қарамасдан Ўзбекистон ҳукуматининг бу соҳада салмоқли ютуқларга эришганини қайд этди.
Буюк Британия вакилидан ташқари ушбу ишчи гуруҳ таркибидаги 12 давлат вакилларининг ҳаммаси Ўзбекистон ҳукуматига мулозамат қилди.
Сўзга чиққан Озарбайжон вакили Мамад Толибовга кўра, Ўзбекистон ҳукумати томонидан кўрилаётган барча чоралар унинг мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни янада яхшилаш нияти борлигини намойиш этди.
Россия вакили Евгений Устинов¸ Россиянинг Ўзбекистон билан дўстона алоқаларини алоҳида қайд этган ҳолда, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятидан ўз давлати қониқиқиш ҳосил қилганини билдирди.
Ўзбекистон ҳукуматига мулозамат қилишда ишчи гуруҳ таркибидаги Индонезия, Украина, Қозоғистон, Беларус, Филиппин ва Баҳрайндан ўтиб тушган Куба вакили Ўзбекистонни эришилган ютуқлар билан қутлади.
Озчилик бўлиб қолган Британия вакилининг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи борасида билдирган хавотирлари эътиборсиз қолишига сал қолди. Аммо муҳокамага қўшилган Халқаро Амнистия ва Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти намояндалари ишчи гуруҳ вакилларининг кўзини очишга ҳаракат қилгандай бўлди.
"Ҳюман Райтс Уотч вакили Филип Дам Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволини даҳшатли деб таърифлади. Бироқ бундан-да, даҳшатлиси Ўзбекистон ҳукуматининг ўзига қаратилган барча танқидларни инкор этаётгани бўлди", деди Филип Дам Озодлик билан суҳбатда.
- Афсуски, Ўзбекистон ҳукуматининг БМТ даврий ҳисоботидан вазиятни яхшилаш учун фойдаланмагани аён бўлди. Ўзбекистон томони инсон ҳуқуқларининг поймол этилишига оид барча далилларни кескин бир тарзда инкор қилди. Бу эса уларнинг мутлақо вазиятни яхшилаш нияти йўқлигини кўрсатади¸ дейди Ҳюман Райтс Уотч вакили.
Филип Дамнинг айтишича, Ўзбекистон билан дипломатик алоқаларни ёмонлаштиришни истамаган давлатлар Ўзбекистон расмийлари берган маълумотларни шубҳа остига олиб ўтирмади. Аммо бу мамлакатдаги вазият ойдек равшан, дейди у.
- Биз аниқланиб, ҳужжатларга киритилган ҳолатлар ҳақида гапирмоқдамиз. Сиёсий қочқинларнинг Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва ҳукумат мухолифларининг қамоққа олиниши, Андижон қирғини учун ҳукуматнинг халқ олдида жавоб бермагани буларнинг барчаси маълум ҳолатлардир¸ дейди Филип Дам.
Ўзбекистон ҳукуматига нисбатан танқидий ёндошувни ёқлаган Халқаро Амнистия вакили Мариан Лиллибтерг, 2005 йилда юзлаб одамлар¸ шу жумладан аёллар ва болалар ўлдирилган Андижон воқеалари юзасидан мустақил, халқаро тергов ўтказиш чақириқларни назар писанд қилмаганини эслатди.
Канада ОИТС га чалинганларга ёрдам ташкилоти аъзоси Жон Фишер эса, Ўзбекистон ҳукуматининг бесоқолбозлик учун жазони бекор қилиш талабини бажармаганига эътироз билдирди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон томонидан тақдим этилган ҳисобот сарҳисоби мазкур барча муносабатларни инобатга олган ҳолда БМТ инсон ҳуқуқлари кенгаши томонидан тасдиқланди. Инсон ҳуқуқлари кенгаши Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволини энди уч йилдан кейин яна муҳокама этади.