Ироқда яна портлашлар содир этилди

Ироқ пойтахти Бағдод ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида амалга оширилган портлашлар оқибатида камида саккиз одам нобуд бўлди.

Мосул шаҳридаги бозорда юз берган портлашда 15 одам яраланди. Ироқ полицияси маълумотига кўра, Басрадаги нефт иншоотига уюштирилган ҳужум оқибатида беш фуқаро ва бир қўриқчи нобуд бўлган етти киши яраланган.