Обама ядровий қуролларга қарши

Чех республикасига сафар қилаётган АҚШ президенти Барак Обама дунё бўйлаб ядровий қуролларни йўқ қилишга чақирди.

Прага шаҳрида ўттиз минг одам олдида чиқиш қилган Обама Қўшма Штатлар миллий хавфсизлик стратегиясида ядровий қуроллар ролини камайтираётганини айтди.

Обама дунёдаги кучли назорат қилинмайдиган ядровий материаллар ва ноқонуний қуроллар тарқалишига қарши режасини эълон қилди.

Президент Обама ядровий қуроллар хавфини бартараф қилиш йўлидаги уринишларга етакчилик қилиш учун АҚШ маънавий жиҳатдан ҳақли эканини айтди:

- Ядровий қуролни ишга солган ягона давлат сифатида АҚШ ҳаракат қилиш учун маънавий масъулиятга эга. Бу вазифани якка ўзимиз уддалай олмаймиз. Аммо биз бу ҳаракатга етакчилик қилишимиз ва уни бошлашимиз мумкин. Бугунги фурсатдан фойдаланиб мен шуни таъкидламоқчиманки, Америка дунёда тинчлик ва хавфсизликка ядровий қуролларсиз эришиш ниятида,- деди ўз нутқида президент Барак Обама.