Покистонда яна портлаш

Покистонда шиалар масжидида портлаш содир этилди.

Исломобод шаҳридан 60 километр жанубда жойлашган Чаквал шаҳридаги ҳужум оқибатида камида 20 киши ўлди, ўнлаб одам яраланди. Қутқарувчилар бино деворлари остида қолган одамларни қидирмоқда.

Шанба куни Покистонда амалга оширилган бошқа ҳужумларда йигирмадан ортиқ одам нобуд бўлган эди.