БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Корея узоқ масофали ракетани учиргани юзасидан чора кўриш қарорини қабул қилмади.
Қўшма Штатлар ва Япониянинг талабига кўра ёпиқ эшиклар ортида ўтган мажлисда танаффус эълон қилинди.
Хавфсизлик кенгашнинг жорий раиси Мексиканинг БМТдаги элчиси Клод Ҳеллер муҳокамалар яна давом этишини маълум қилди.
Айни пайтда, халқаро ҳамжамият расмий Пхеняннинг ҳаракатини қораламоқда.
Қўшма Штатлар Пхеняннинг БМТ резолюцияларига зид равишда баллистик ракеталарни учираётганига қарши “кескин ва якдил чора” кўришга чақирмоқда.
АҚШ Президенти Барак Обама ракета учирилишини “провакацион ҳаракат”, дея қоралади.
Жанубий Корея президентининг маъмурияти ракетанинг учирилгани жаҳон хавфсизлигига таҳдид эканини баён қилди.
Хитой билан Россия вазиятга босиқлик билан ёндашишига чақирди.
Япония Шимолий Корея учирган ракета Тинч океанига тушишидан аввал Япония ҳаво ҳудудидан учиб ўтганини билдирди.
Шимолий Корея Ер орбитасига сунъий йўлдош олиб чиқиш миссияси муваффақиятли тугаганини маълум қилди. Бироқ АҚШ ва Жанубий Корея Ер орбитасига ҳеч қандай сунъий йўлдош олиб чиқилмаганини маълум қилди