АҚШ Президенти Барак Обама Озарбайжон, Арманистон ва Туркия ўртасидаги кўп йиллик келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этишга чақирди.
Обама бу ҳақда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан телефон суҳбати чоғида гапирди.
Ҳафта бошида Туркияга сафар қилган Обама Озарбайжон ва Арманистон ўратасидаги Тоғли Қорабоғ можаросининг ҳал этилишига ҳисса қўшиш ниятида эканини таъкидлади.
Америка раҳбари, шунингдек, “минтақада тинчлик ва хавфсизликнинг” мустаҳкамланишига ҳисса қўшувчи Туркия ва Арманистон ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланиши тарафдори эканини ҳам қўшимча қилди.