Бағдодда яна шиалар нишонга олинди

Бугун Бағдодда шиаларнинг муқаддас қадамжоларидан бирини олдида содир этилган портлаш оқибатида 7 киши нобуд бўлди, 20дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.

Сўнгги уч кун мобайнида пойтахт бўйлаб бир нечта портлашлар содир этилди.

Душанба куни ҳам пойтахтнинг асосан шиалар истиқомат қилувчи ҳудудларида содир этилган жами олтита портлашда камида 34 киши нобуд бўлди, 140қа яқин одам тан жароҳати олди.

Айни пайтда мамлакат Бош вазири Нурий ал-Маликий пойтахтдаги хуружларни қоралаб, бу портлашлар ортида Ал-Қоида ва собиқ Баас партияси тарафдорлари турганини таъкидлади.