Англияда террорчилар қўлга олинди

Британия полицияси Англия шимолида ўтказган аскилтеррор амалиёти натижасида 12 кишини ҳибсга олди.

Улардан ўн нафари Британияга талабалик визаси билан келган Покистон фуқароларидир.

Британия ички ишлар вазири Жак Смит полицияни муваффақиятли операцияни ўтказгани билан табриклаб, Британия “жиддий террор таҳдидига” юз тутганини қўшимча қилди.

Чоршанба куни тушдан кейин ўтказилган амалиётда бир неча юз полициячи иштирок этди.