Айрим манбаларга кўра¸ Тожикистон¸ шунингдек Қирғизистоннинг йирик сув омборлари қуриш режасига мухолиф бўлган Ўзбекистон президенти Қозоғистон баробарида Туркманистонни ҳам ўз тарафига оғдиришга уринмоқда.
Марказий Осиёда сув - энергетика масаласи атрофидаги тортишувларнинг янги даврасида президент Каримов Туркманистонни бетарафликдан чиқармоқчи.
8 апрел куни президент Каримов Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан телефон орқали боғланиб, хабарларга кўра, ундан Қирғизистон ва Тожикистонинг йирик ГЭСларни қуриш режасига қарши чиқишни сўраган.
Жорий ой бошида президент Каримов Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан ҳам айни масалани муҳокама этган эди.
Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари учун қанчалик аянчли кўринмасин, таҳлилчилар фикрича, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ўз қўшнилари Тожикистон ва Қирғизистонда қуриладиган ГЭСларга қарши ягона коалицияни ташкил этиши мумкин.
Айрим таҳлилчиларнинг башорат қилишича, жорий ой охирида Олмаотада бўлиб ўтадиган Оролни қутқариш бўйича халқаро жамғарма саммитида Орол масаласи четда қолиб, Тожикистоннинг Роғун ва Қирғизистоннинг Қамбарота ГЭСларини қуриш режалари атрофидаги мунозаралар қайнаш нуқтасига етади.
Чоршанба кунги ўзаро телефон мулоқоти давомида президент Каримов туркманистонлик ҳамкасбини “аксилроғун коалиция” сига қўшилишга қанчалик кўндиргани¸ ҳозирча маълум эмас.
Туркманистон бўйича мутахассис Фарид Тухбатуллин фикрича, сув муаммосига келганда Туркманистон ҳам эртами, кечми ўз бетарафлик сиёсатидан воз кечишга мажбур бўлади.
- Туркманистон анча катта экин майдонларига эга ва улар доимий равишда кенгайиб бормоқда. Сувга бўлган эҳтиёж ортмоқда. Бу эса Туркманистонни Марказий Осиё сув заҳираларини бўлишиш жараёнида иштирок этишга мажбур қилмоқда. Бу борада Туркманистоннинг манфаатлари Қозоғистон ва Ўзбекистон манфаатларига мосдир¸ дейди Фарид Тухбатуллин.
Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистон сувдан асосан суғориш мақсадларда фойдаланишдан манфаатдор бўлса, Қирғизистон ва Тожикистон сувдан асосан электр энергияси манбаи сифатида фойдаланади.
Икки фронтга ажралиб қолаётган давлатлар ўртасидаги тортишувларни айнан шу омил белгилаб бермоқда. Тожикистон ва Қирғизистоннинг Роғун ва Қамбарота ГЭС ларни қуриш режаси минтақа барқарорлигига таҳдид сифатида кўрила бошланди.
ГЭС ларни қуриш тарафдорлари ва мухолифлари ўзларининг ҳақлигини исботловчи ўнлаб далил-исбот келтирмоқдалар.
Расмий Тошкентнинг муросага боришидан ҳозирча ҳеч қандай дарак йўқ ва тошкентлик иқтисодчи Виктор Ивонин ҳукуматнинг бу позицияни тўлиқ қўллаб- қувватлашини айтади.
- Бу минтақа бутунлай сувга боғлаб қўйилган. Одамларнинг ичадиган суви йўқку, улар эса ундан электр энергияни олмоқчи бўлишаяпти. Бундай иншоотлар авваллари сувни жамғариш учун қурилган, ҳозир эса улар буни энергетика манбаига айлантириб юбормоқчи. Бу ерда уруш бўлиб кетса ҳам, Ўзбекистон ўз йўлидан қайтмайди¸ дейди Виктор Ивонин.
Куни кеча пайдо бўлган хабарларга кўра, Тожикистонда Роғун ГЭСини қуриш ишлари жадаллаштирилга ва жорий йил охирига бориб, Вахш дарёсини тўсиб қўйиш режалаштирилган.
Роғун ГЭС ини қуриш учун Тожикистоннинг камида 2 миллиард АҚШ доллари сарфлаши тахмин қилинмоқда. Тожикистоннинг бу пулни қаердан олиши ҳозирча маълум эмас. Аммо тожик ҳукуматининг бу лойиҳани имкони борича тезроқ тугатишга жон-жаҳди билан киришганига, ўтган йиллар давомида Ўзбекистоннинг Тожикистонга нисбатан олиб борган сиёсати сабабчидир, дейди энергетика масалалари бўйича душанбелик таҳлилчи Ҳомиджон Орипов.
5 апрел куни Тожикистон Ўзбекистондан берилган “зангори олов” учун 16 миллион доллар миқдоридаги қарзини тўлай олмаётгани сабабли расмий Тошкент бу мамлакатга узатиладиган табиий газ ҳажмини яна 40 фоизга камайтирди.
- Тожикистон иложсиз вазиятда қолди. Бизни бурчакка тақаб қўйишди. Қиш келиши биланоқ электр энергиямизни, газимизни бўғиб қўйишади.
Ўзбекистон йиллар давомида Тожикистонга нисбатан блокаданинг турли кўринишларини қўллаб келаяпти. Чегаралар тўсилган, авиақатновлар йўқ.
Ана шундай мураккаб вазиятда қолган давлат барча кучини яшаб қолишга сафарбар қилмасдан нима қилсин¸ дейди Ҳомиджон Орипов.
Энергетика масалалари бўйича қирғизистонлик таҳлилчи Бозорбой Мамбетов Қирғизистоннинг ҳам расмий Тошкент сиёсий босимидан чиқишни истагани учун Қамбарота ГЭС и қуришга шошилаëтганини айтади.
Қурилишга қарши чиқаётган Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг босими бундан ортиқ бўлиши мумкин эмас, деб ҳисоблайди бу таҳлилчи.
Сув ва энергетика муаммосини ҳал этиш бўйича Марказий Осиё давлат раҳбарлари у ёқда турсин, холис фикрлаши керак бўлган таҳлилчилар ўртасида ҳам қарама-қаршиликлар бор.
Ушбу ўта нозик масалага Европа Иттифоқи ва Жаҳон Банкининг эҳтиёткорлик билан ёндашаётгани, сув устидаги минтақавий тортишувнинг портлаб кетиш хавфи катта муаммо эканлигидан яна бир даракдир.