Пентагон май ойида Ироқ ва Афғонистондаги маҳбусларнинг америкалик ҳарбийлар томонидан таҳқирланишига оид фотосуратларни ошкор қилади. Бу ҳақда “Америка фуқаровий эркинликлар иттифоқи” инсон ҳуқуқлари ташкилоти АҚШ Адлия вазирлиги маълумотига таяниб хабар тарқатди.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг билдиришича, мазкур расмлар Афғонистон ва Ироқдаги бир нечта қамоқхоналар, жумладан, ёмон шароити билан танилган Бағдод яқинидаги Абу-Ғрайб қамоқхонасида олинган.
Собиқ президент Жорж Буш маъмурияти ушбу фотосуратларни оммага ошкор қилишдан бош тортган эди.