Бишкекда мухолифатнинг учинчи қурилтойи бўлиб ўтди

Бишкекда мухолифатнинг учинчи халқ қурилтойи бўлиб ўтди.

Қурултой делегатлари қирғиз мухолифатидан президентликка номзод қилиб кўрсатилган Алмазбек Атамбаев ва Исмоил Исақовларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Қурилтойда сўзлаган делегатлар президент Қурмонбек Бакиев мамлакатни демократик ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш борасидаги ўз ваъдаларининг уддасидан чиқа олмаганини таъкидлади.

Қирғиз мухолифатининг учинчи халқ қурилтойига вилоятлардан ўн минг делегат келиши кутилган эди. Бироқ иштирокчилар сони етти мингдан ортмагани хабар қилинмоқда.