Қирғизистон бош вазири Игор Чудинов қирғиз расмийлари АҚШ ҳарбийларининг Манас ҳарбий базасида қолиш борасида Вашингтон билан музокаралар олиб бормаётганини маълум қилди.
Чудиновнинг мазкур баёнотидан аввал Пентагон расмийлари АҚШ ҳарбий базасини қолдириш масаласида қирғиз расмийлари билан мунтазам тарзда музокаралар олиб бораётганини билдирган эди.
Чудиновнинг билдиришича, бугунги кунда Қирғизистон ҳукумати расмийларнинг ҳеч бирига АҚШ билан база масаласида музокара олиб боришга ваколат бермаган.
Қирғизистон ҳукумати жорий йил феврал ойида АҚШнинг мамлакатдаги Манас ҳарбий базасини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.