Россия айирмачи ўлкалар чегараларини ҳимоя қилади

Россия давлат чегараларини биргаликда қўриқлаш борасида Грузиянинг айирмачи Жанубий Осетия ва Абхазия ўлкалари билан икки томонлама келишув имзолади.

Бу ҳақдаги келишув Москвада Россия президенти Дмитрий Медведевнинг айирмачи ўлкалар етакчилари Сергей Багашп ва Эдуард Кокойти билан ўтказган учрашувидан сўнг имзоланди.

Москва ўтган йил август ойида Грузия билан бўлиб ўтган ҳарбий можародан сўнг Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини тан олган эди.

Имзоланган келишувга мувофиқ, айирмачи ўлкалар ўз чегара қўшинларини ташкил этгунга қадар давлат чегараларини назорат қилиш ваколатини Россия зиммасига юклаган.

Имзоланган ҳужжатларнинг амал қилиш қилиш муддати беш йил.

Бундан ташқари, Москва учрашувида президентлар ўзаро иқтисодий ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.