Британ қўшинлари Ироқни тарк қилади

Буюк Британия Бош вазири Гордон Браун мамлакат қўшинлари Ироқдаги ҳарбий амалиётларни тугатганини эълон қилди.

- Ироқдаги ҳарбий миссиямизнинг сўнгги саҳифаларини ёпмоқдамиз. 20-бригадамиз байроғи туширилиб, қўшинларимиз Басра шаҳрини назорат қилишни тўхтатиб, Ироқни тарк этиш тараддудини кўра бошлайди, деди Лондонда Ироқ Бош вазири Нурий ал-Маликий билан учрашган Гордон Браун.

Эндиликда 3700 нафар британиялик ҳарбий май ойи якунига қадар Ироқни тарк этиши лозим.

Айни пайтда Ал-Маликий етакчилигидаги Ироқ делегациясининг Лондонда иш бошлаётган Сармоя ётқизадиган ширкатлар анжуманида қатнашиши кутилмоқда.