Биринчи май куни муносабати билан Германия ва Туркияда ўтказилган намойишлар тўқнашувларга айланиб кетди.
Берлинда намойишчилар ва полиция ўртасида рўй берган тўқнашувлар оқибатида полициянинг 30 га яқин ходими жароҳатланди.
Салкам 50 киши полиция томонидан ҳибс этилди.
Истанбулда ҳам намойишчилар полицияга тош ва шиша идишлар улоқтирди. Полиция эса намойишчиларни тарқатиш мақсадида кўздан ёш оқизувчи газ ва сув мосламаларидан фойдаланди.
Россиянинг Москва ва Петербург шаҳарларида ҳам 1 май кунига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда. Айни пайтда Россия нашрлари Петербургдаги намойишларга ҳалақит беришга уринган 120 га яқин миллатчи ва радикал руҳдаги ёшлар ҳибс этилгани ҳақида хабар тарқатдилар.