Клинтон Лотин Америкаси тақдиридан хавотирда

Давлат котиби Ҳиллари Клинтон АҚШ ҳукумати Лотин Америкаси етакчиларини бу минтақага Хитой ва Эрон таъсирига қарши туришига эришиш учун ҳаракат қилиши шарт, деб баёнот берди.

Жума куни берган баёнотида Ҳиллари Клинтон Эрон ва Хитойнинг бу минтақа давлатлари иқтисодий ҳамда сиёсий ҳаётига ўтказаётган таъсирини “хавотирли”, деб таърифлади.

Клинтонга кўра, собиқ президент Буш маъмуриятининг бу минтақа давлатлари раҳбарларини яккалаш сиёсати Марказий ва Жанубий Америка етакчилари, жумладан, Венесуэла президенти Хуго Чавесни АҚШга нисбатан мухолиф қилиб қўйган.

АҚШ Давлат котиби аввалги маъмуриятнинг бу сиёсати муваффақиятсиз бўлгани ва Вашингтоннинг бу минтақадаги манфаатларига зиён етказганини урғулади.