Обама Карзай ва Зардорий билан учрашади

Бугун Вашингтонда АҚШ, Афғонистон ва Покистон президентларининг уч томонлама учрашуви бўлади.

Барак Обама, Ҳамид Карзай ва Осиф Али Зардорий Покистонда юзага келган вазиятни муҳокама этадилар.

Учрашув арафасида АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук Вашингтон Покистоннинг демократик сайланган ҳукуматини бундан буён ҳам қўллаб қувватлашда давом этади, деб айтди.

- Покистон Қўшма Штатлар учун ҳам стратегик, ҳам сиёсий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади ва Осиф Али Зардорий бошлиқ демократик Покистон барқарорлигини таъминлашга ёрдам бериш бизнинг мақсадимиз бўлмоғи керак. Покистон ҳукуматига дастак бериш бизнинг стратегик муҳим вазифамиздир, деди Ричард Ҳолбрук.