Қўшма Штатлар, Афғонистон ва Покистон террорчиликка қарши курашда муштарак қарашда. Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама Вашингтонда Афғонистон ва Покистон президентлари Ҳамид Карзай ҳамда Осиф Али Зардорий билан музокаралар якунида таъкидлади.
- Покистон ва Афғонистоннинг ушбу сайланган раҳбарлари бўлган бу икки шахс терроризм хавфини тўлалигича англаётганликлари ва унга қарши кураш борасида қатъий қарорда эканликларидан мен мамнунман, деди Барак Обама.
Вашингтон раҳбари, шунингдек, Афғонистондаги америкалик ҳарбийлар тинч аҳоли орасида имкон қадар талафотларга йўл қўймасликка ҳаракат қилишларини ваъда қилди.
Аввалроқ Қўшма Штатлар Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Афғонистондаги ҳаво ҳужумларида юз берган ўлим ҳолларидан ниҳоятда таассуфда эканини айтган эди.
Халқаро Қизил Хоч ташкилотига кўра, Афғонистонда АҚШ ҳарбийлари амалга оширган сўнгги ҳаво ҳужумларида ўнлаб тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмган.
Ҳиллари Клинтон Афғонистондаги сўнгги ўлим ҳоллари юзасидан биргаликда текширув ишлари олиб боришини ваъда қилди.