Эрон мустақил журналистни озод қилди

Эронда АҚШ фойдасига жосусликда айбланиб¸ 8 йилга қамалган америкалик журналист Рухшона Собирий озод этилди.

Бу ҳақда журналистнинг адвокати Озодлик радиосига маълум қилди.

Адвокатнинг айтишича, бугун Эрон суди журналистнинг шикоят аризасини кўриб чиқиб, Собирийга тайинланган 8 йиллик қамоқ жазосини икки йиллик шартли ҳукмга алмаштирган.

- Суд ҳукмида айтилишича, АҚШ ва Эрон ўртасида душманчилик борлигини аниқлашнинг имкони бўлмагани сабабли, Собирийга қўйилган душман ҳукумат билан ҳамроҳлик қилиш айби олиб ташланган. Бироқ Собирийнинг ҳаракатлари Эрон хавфсизлигига таҳдид сифатида баҳолангани боис, унга икки йиллик шартли ҳукм тайинланди, деди журналистнинг адвокати.

Бундан ташқари¸ Собирийдан имкон қадар тез фурсатда Эрон ҳудудини тарк этиш талаб қилинган.