Мьянма - собиқ Бирмада мухолифат етакчиси Аун Сан Су Чжи уй қамоғи шартларини бузганликда айбланмоқда.
Бу ҳақда мухолифат етакчисининг адвокати маълум қилди.
Нобел тинчлик мукофоти совриндори 63 яшар Аун Сан Су Чжи айни пайтда қамоққа олинган ва 18 май куни унинг маҳкамага тортилиши кутилмоқда.
Ҳуқуқ химоячиси Дебби Стотҳарднинг таъкидича, Мьянма ҳарбий хунтаси фурсатдан фойдаланиб, Аун Сан Су Чжининг май ойида тугаши кутилаётган уй қамоғи жазосини янада узайтиришга уринади:
- Биз ҳарбий хунта Аун Сан Су Чжини уй қамоғида сақлаш учун ҳар қандай имконни ишга солишга уринмоқда, деб ҳисоблаймиз. 27 май куни мухолифат етакчиси озод этилиши лозим эди. Бироқ ҳарбий хунта мухолифат етакчисини Мьянма халқи ва халқаро ҳамжамиятдан ажратиб қўйиб, уни озод этмаслик учун барча йўлларни ахтармоқда, деди ҳуқуқ фаоли.
Ўтган ҳафта Аун Сан Су Чжининг ўз уйида АҚШ фуқаросини қабул қилгани унинг қамоққа олинишига баҳона бўлган..