Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари АҚШ президенти Барак Обаманинг Гуантанамо маҳбуслари устидан ҳарбий маҳкамаларни қайта бошлаш тўғрисидаги қарорини кескин танқид қилдилар.
Ҳюман Райтс Вотч ташкилоти ҳарбий маҳкама тизимлари, Барак Обама томонидан киритилган ўзгартишларга қарамай, таг-томири билан чириб бўлганини таъкидлаб, АҚШ президентини бу соҳада олиб борилаётган ислоҳотларга тўсқинлик қилаётганликда айблади.
Халқаро Амнистия ташкилоти ҳам Обамани Американинг асосий ҳуқуқ тамойилларига путур етказганликда айблади. Фуқаролик эркинликлари бўйича Америка иттифоқи эса ҳарбий маҳкамалар фаолиятини ноқонуний, дея баҳолади.
Жума куни президент Обама Гуантанамода сақланаётган айрим маҳбуслар ишлари ҳарбий трибуналга оширилишини эълон қилди.
Бу борада ёйинланган баёнотда айтилишича, маҳкама жараёнларининг адолатли олиб борилишини таъминлаш мақсадида янги қоидалар жорий этилади, жумладан, қийноқлар билан олинган гувоҳликлардан фойдаланиш маън этилади.
Барак Обама сенатор лавозимида ишлаган даврда ўзи ҳам ҳарбий маҳкамаларни кескин танқид қилиб, январ ойида президентлик лавозимига киришгандан сўнг ҳарбий трибунал фаолиятини тўхтатган эди.