Мухолифат етакчиси устидан суд бошланди

Мянмада мухолифат етакчиси Аун Сан Су Чжи устидан маҳкама жараёни бошланди.

Мухолифат етакчиси айбдор деб топилгудек бўлса, унга беш йилгача бўлган муддатга қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Ўтган ҳафта америкалик шахс бир неча йиллар давомида уй қамоғида яшаётган мухолифат етакчиси меҳмони бўлгандан сўнг, Мянма ҳукумати Аун Сан Су Чжини уй қамоғи шартларини бузганликда айблади.

Су Чжи сўнгги 19 йиллик ҳаётининг асосий қисмини уй қамоғида ўтказган.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва қатор Ғарб давлатлари Мянма ҳукумати ҳаракатларини кескин қоралади.

Бугун мухолифат етакчисининг ўнлаб тарафдори Янгонда ёпиқ эшиклар ортида ўтказилаётган маҳкама биноси олдида норозилик акцияси уюштирди.

Айни пайтда¸ ЕИ Мянма ҳукуматига қарши жорий этилган санкцияларни янада кучайтириши мумкинлигидан огоҳлантирди.