Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг¸ Халқаро Болалар куни арафасида Ўзбекистонда болаларнинг давлат босими билан мажбурий меҳнатга жалб қилинаëтганини тўхтатишга қаратилган кампанияси шундай номланади.
Ўзбекистонда болалар меҳнати ҳамон юқори даражада қолмоқда, шу боис ҳам биз бу масалани Ғарб ҳамжамияти кун тартибига қўймоқчимиз¸ дейди Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари университетининг Марказий Осиё ва Кавказ бўлими тадқиқотчиси Алишер Илҳомов.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида туб ислоҳотлар ўтказилмас экан, пахта монополиясидан воз кечилмас экан, ўзбекистонлик болалар пахта қуллари бўлиб қолаверади.
Алишер Илҳомовга кўра¸ Ғарбдаги бир қанча инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар¸ хусусан Франциядаги Марказий Осиëда инсон ҳуқуқлари ассоциацияси ва Ўзбекистон-Германия Инсон ҳуқуқлари форуми болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида Ўзбекистонда болаларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш муаммосига эътибор қаратишди.
Марказий Осиëда инсон ҳуқуқлари ассоциацияси раҳбари Надежда Отаева “Ўзбек болаларига ëрдам беринг” деган тадбир бошлаганини ва бу тадбир доирасида француз тилида учта қисқа фильмни жамоатчиликка ҳавола қилганини айтади.
- Болалар меҳнатига чек қўйиш бўйича ўтказилаëтган навбатдаги тадбир 12 май куни эълон қилинган. Биз 26 май куни петиция тарқатдик¸ дейди Надежда Отаева.
Фильмда ўзбек болаларининг мактабда ўқиш ўрнига пахта тераëтгани акс этган.
Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари университети тадқиқотчиси Алишер Илҳомов гапиради.
- Ўзбекистоннинг олти туманида болалар меҳнатини кузатдик. Энг асосий муаммо, мамлакат қонунчилигида болаларнинг оғир меҳнатга жалб қилиш таъқиқлангану, лекин ҳаётда эса бунинг акси бўлмоқда. Масалан¸ шу кунларда ҳам болалар пахта далаларида¸ дейди Алишер Илҳомов.
Илҳомовнинг бу фикрини жиззахлик фермер Саида Қурбонова ҳам тасдиқлайди.
- Бизнинг Чаманзор қишлоғи¸ Навбаҳор хўжалигида Аҳмад Яссавий номидаги 7- мактаб бор. Ана шу мактабнинг 7-8-9-10 синф ўқувчилари 17 майдан буён чопиққа олиб чиқилаяпти.
Дарслар тўхтатилган. Болалар дарс ўрнига далага олиб чиқилаяпти. Қўшни қишлоқларда ҳам аҳвол шундай. Вилоят бўйича коллежлар бутунлай ëпилган, дейди Саида Қурбонова.
2008 йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг мактаб ўқувчиларини пахта теримига жалб этмаслик ҳақида қарори ҳам чиқди. Бундан ота-оналар¸ ўқитувчилар хурсанд бўлган эдилар.
Лекин бу қарордан бир ҳафта ўтмасдан маҳаллий ҳокимлар яна мактаб ўқувчиларини далага ҳайдади.
Биз бу ҳолатга чек қўйишимиз керак¸ дейди Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форуми раҳбари Умида Ниёзова.
- 1 июн Ўзбекистонда Болалар куни сифатида нишонланади.
Иккинчидан¸ БМТ томонидан 12 июн “Халқаро болалар меҳнатига қарши кун” деб эълон қилинган. 11 июн куни БМТда Ўзбекистонга бағишланган конференция бўлиб ўтади. Ўзбекистонда болалар меҳнатидан фойдаланиш муаммоси бир неча йилдан бери кўтарилмоқда.
Ўзбекистон вазияти бу жуда ҳам уникал вазият. Масалан Ҳиндистон¸ Бангладеш каби давлатларда ҳам болалар меҳнатидан фойдаланилади. Лекин бу ҳеч қайси давлатда Ўзбекистондаги каби сиëсий системага чиқарилмаган¸ дейди Умида Ниëзова.
Умида Ниëзовага кўра¸ жаҳондаги Gap, H&М, Леви Страус, Target, Tesco ва Wal-Mart сингари қудратли компаниялар Ўзбекистон пахтасини бойкот қилганлар. Аммо ўзек пахтаси бойкотидан ўзбек деҳқони зарар кўради деган ҳам фикр бор. Бу фикр нотўғри¸ дейди Умида Ниëзова.
- Бу хато фикр. Чунки деҳқон ва фермер шундоқ ҳам пахтадан даромад кўрмаяпти. Кўп фермер хўжаликлари кўп йиллардан бери банкрот. Улар ўз рўзғорини аранг тебратмоқда. Улар жамиятнинг энг камбағал қатлами ҳисобланади.
Ўзбекистонда пахта нархлари давлат томонидан белгиланади. Пахтанинг халқаро миқëсда сотилишининг¸ сотилса ҳам қанча пулдан сотилишининг деҳқонга боғлиқ жойи йўқ¸ дейди Умида Ниëзова.
Ниëзовага кўра¸ АҚШнинг уч сенатори Ўзбекистонда пахта етиштиришда давлатнинг болалар меҳнатидан фойдаланишига чек қўйишга чақирувчи резолюция лойиҳасини Сенат қошидаги Ташқи алоқалар қўмитасига тақдим қилганлар.
Лойиҳада Ўзбекистон ҳукумати Халқаро меҳнат ташкилотининг қатор конвенциялари, жумладан, “Болалар меҳнатининг энг ёмон кўринишлари тўғрисида”ги халқаро конвенцияни имзолаганига қарамай, Тошкентнинг ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажармаётганидан хавотир билдирилган.
"Сўнгги йилларда пахта далаларида болалар меҳнатига чек қўйиш борасида халқаро босимлар кучаймоқда. Бундай сиёсий талаблар кўпроқ бўлса, умид қиламанки¸ вазият ўзгаради", дейди Умида Ниëзова.